Президентнинг 2021 йил 28 октябрдаги қарорига асосан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилади.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг “Xushnudbek.uz” телеграм каналида жорий йил 27 октябрь куни эълон қилинган “Вақт машинаси ихтиро қилган ҳокимлар” сарлавҳаси остидаги танқидий постнинг тегишли қисми Термиз туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар маълум қилинади:
Термиз туман статистика бўлимининг 2021 йил январь-сентябрь ойларига мўлжалланган ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра жорий йил 9 ойи давомида аҳолининг табиий ўсиши 1368 нафарни ташкил этган. Туғилишлар сони 1702 нафар бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 294 нафарга кўпроқни ташкил этган.
Термиз туманидаги 19-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Юсупов Юнус Президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг “Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш”га қаратилган йўналиши ижроси таъминлаш мақсадида тасвирий санъат тури бўйича мунтазам шуғулланиб келади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024