“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида навбатдаги дарахт экиш акциялари Термиз туман Ички ишлар бўлимида ташкил этилди. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Амонтўраев ташаббуси билан бугун эрта тонгдан бўлим ҳудудида жойлашган бўш ер майдонларига манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтказиш ва мавжуд боғда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Темиз туманини яшил маконга айлантириш, дарахтзорлар ва боғлар барпо этиш ишлари туманнинг 2-Сектор ҳудудида ҳам жадал олиб борилмоқда. Бугун 2-Сектор штаби ташаббуси билан ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, ташкилот ва корхоналар ходилари ҳамда кўнгилли аҳоли вакиллари иштирокида “Қорахон” маҳалласида 2 гектар майдонда тут кўчатларини экиш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига асосан уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида ҳар бир шаҳар ва туман Халқ депутатлари Кенгашлари қошида “Халқпарвар” комиссиялари ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий-маърифий ўқув соатининг навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025