Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таьминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йил 13 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида Термиз туманида истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 60 та таклифларга овоз берилди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари, муассасалар, корхоналар раҳбарлари, фуқаролар йиғини раислари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар, участка сайлов комиссияларига номзодлар ва кун тартибига алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 9-Сурхондарё сайлов округи аъзоси О.Бердимурадова иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Уринов олиб борди.
Бугун Термиз туманидаги барча таълим муассасаларида жумладан, 28 та умумтаълим мактаблари, 1 та олий таълим муассасаси ва 1 та касб-ҳунар мактабида 2021-2022 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан мустақиллик дарслари ташкил этилди. Тадбирларда тумандаги корхона, ташкилот ва идора раҳбарлари иштирок этди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025