Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон Фармони билан синов – тажриба тариқасида шаҳар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида мунтазам баҳолаб бориш амалиёти жорий этилди.
Кеча хабар берганимиздек, Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи Термиз туманида бўлиб, туманда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, тумандаги ишлаб чиқариш корхоналари, “Ёшлар меҳнат гузари” фаолияти ва ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳамда экотуризмни ривожлантириш борасида ишга туширилган лойиҳалар билан танишувдан сўнг туманда жойлашган Ал-Ҳаким Ат-Термизий мажмуасида бўлишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024