Сессия ишини Кенгаш раиси ўринбосари Соатмурод Назаров бошқариб борди. Унда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳамдакенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Хабар берганимиздек, Термиз тумани “Сабзипоя” маҳалласи ҳудудида Термиз тумани ва Термиз шаҳридаги 15,5 мингта хонадон, 62 минг аҳолини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминловчи, қиймати 81 млрд сўмлик йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Термиз тумани маҳаллалари инфратузилмасини ривожлантириш ички йўллар, ичимлик суви, электр энергиясини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025