Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг бу ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз тумани бўлинмаси ва Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш нуроний жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида туманнинг "Айратом" маҳалласи ҳудудида жойлашган 18299-сонли ҳарбий қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Бугун ижтимоий тармоқларда Термиз тумани 16-сонли аниқ фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган умумтаълим мактабида (Кейинги ўринларда – АФЧЎУМ) ўқитувчилардан таъмирлаш ишлари учун пул йиғилганлиги, улар мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги тўғрисида танқидий материал эълон қилинди.
Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Термиз туман Кенгаши томонидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Экологик партияси Термиз тумани кенгаши вакиллари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга маъсул ташкилот ва корхона вакиллари иштирок этишди.
Ёшлар ўртасидаги муаммолар, хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш, билиб-билмай жиноят содир этган ёшлар билан тизимли ишлаш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024