Ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш мақсадида Термиз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштирокида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди.
Бугун Термиз туманида Президентимизнинг 2024 йил 9 январдаги “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-7-сонли қарори билан белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш, тадбиркорлар учун яратилган имконият ва имтиёзларни тушунтириш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўқув семинари бўлиб ўтди.
Бугун туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди ташклотлар раҳбарлари ҳамда маҳаллалар «еттилиги» иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, радикаллашувнинг олдини олиш ва ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш борасидаги вазифалар юзасидан семинар ўтказилди.
Жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш Ички ишлар органлари ходимларининг биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади. Бунда ходимларнинг маънавий етук ҳамда жисмоний тайёргарлиги муҳимдир.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025