Туманда ёшлар билан бевосита учшариб, улар билан яқиндан суҳбатлашиш, муаммоларини тинглаш, ечимларини топиш мақсадида ҳар ҳафта тумандаги барча сектор раҳбарлари томонидан навбат билан сектор ҳудудида жойлашган маҳалла ёшлари билан учрашувлар, сайёр қабуллар ташкил этиш йўлга қўйилган. Ҳар бир учрашувда масъуллар иштирок этиб, имкон қадар кўтарилган масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўриб борилади.
Куни-кеча туман ҳокимлигининг медиа-тадбирлар режасига асосан туманда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредитларни ажратиш ҳисобига уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ишсиз аёллар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025