Ҳар бир ёш билим олиш билан бирга касб-ҳунар сирларини ўрганиши, келажакда ўз ҳаёт йўлини топишда касбга эга бўлиши муҳим ҳисобланади. Термиз тумани касб-ҳунар мактабида ўқувчилар 8 та йўналиш бўйича 2 йиллик таълим олиш жараёнларида касб-ҳунарга ўқитилади.
Туманнинг 2-Секторида аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича ўтказилаётган “Зарбдор ойлик” доирасидаги ишлар “Истиқлол” маҳалласида давом эттирилди. Туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи ишни маҳалладан бошлашди ва маҳалла масъуллари – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда бошқа масъулларнинг ишларини самарали ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишларни тўғри ташкил этиш бўйича тавсиялаш берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2022