Бугунги кунда Конституцивий қонун лойиҳаси юртимизда кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда. Жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари, учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти халққа етказилмоқда.
Кейинги йилларда депутатлар Кенгашларига бир қатор ваколат ва вазифалар берилиб, чин маънода халқ вакиллари сифатида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб, масъулларнинг ахборотларини тинглашмоқда ва ислоҳотларда жамоатчилик назоратини ўрнатиб келишмоқда.
Сессия ишида Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Маҳаллаларда беш ташаббус йўналишлари бўйича ишларни жорий қилиш, миллий қадриятлар ва анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда аҳолини санъат, маданият, рассомчилик, спорт ва АКТ технологияларига кенг жалб қилиш ҳамда аёллар ўртасида ҳунармандчиликни тарғиб этиш мақсадида ҳар йили Олий Мажлис Сенати қарори билан маҳаллалар ўртасида “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” Республика кўрик танлови ўтказиб келинади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024