Давлат Раҳбари ҳузурида “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги вазифалар” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириққа асосан Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назорати олиб борилмоқда.
Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлари иштирокида Кенгаш котибияти томонидан бугунги кунда муҳим сиёсий жараён, Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳамда жойлардаги муаммоларни ҳал этишда муҳим омил ҳисобланган, фуқароларнинг ташаббусларига асосан йўналтирилаётган «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2022 йил 2-мавсум таклиф киритиш жараёнлари юзасидан муҳокама йиғилишлари бўлиб ўтди.
Сессия ишида Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботини фаол олиб боришмоқда. Тарғибот тадбирларида аҳолининг турли қатламларини қамраб олишга эътибор қаратилиб, тумандаги корхона ва ташкилотларда хизмат қилаётган ходимлар билан ҳам бу каби тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилган.
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан жойларда кенг кўламли тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда ва аҳолининг барча қатламларига, шунингдек давлат хизматчиларига ҳам қонун лойиҳаси бўйича тушунтиришлар бериб келинмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024