Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидаги 10 гектар майдонда «Complex technical services» МЧЖ томонидан автомобиль бозори ва автоэҳтиёт қисмлари савдо комплексининг биринчи босқичида «Termiz avto bozori» ишга туширилган. Умумий қиймати 64,0 млрд сўм бўлган лойиҳанинг кейинги босқичини ишга тушириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳар ҳафта ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг бу ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Бугун Термиз туман ҳокимлиги, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида тумандаги Халқобод касб-ҳунар мактабида бўш иш ўринлар ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркага тумандаги ишсиз фуқаролар ва касб-ҳунар мактаби битирувчилари ташриф буюришди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025