Ҳар бир юртдошимиз учун муқаддас саналган Рамазон ойида инсон қадрини улуғлаш, саховат, меҳр-оқибат ришталарини кучайтириш, кекса ва нуронийларни йўқлаш янада жонланади. Туманимиз маҳаллалари кесимида ўтказилаётгн ифторлик тадбирларида ҳам айни жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Термиз тумани “Солиобод”, “Сабзипоя” ва “Гулистон” маҳаллалари аҳолиси томонидан етиштириладиган эртапишар, ҳосилдор ўриклар нафақат юртимиз, қўшни давлатлар харидорларини ҳам доимо қизиқтириб келган.
Маълумки, кейинги йилларда юртимизда китоб ишлаб чиқариш ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида кенг кўламдаги тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Тарғибот тадбирлари туманимиздаги таълим муассасаларида давом этмоқда.
Сессия ишида қатор масалалар кўриб чиқилди. Дастлаб, туман Кенгашига сайлов ўтказувчи комиссиянинг туман Кенгаши депутатлигига 12-Гулистон сайлов округида ўтказилган депутат сайлови натижалари тўғрисида ахборот берилди. 12-Гулистон сайлов округидан сайланган депутат Назаров Шухрат Худайбердиевичга депутатлик гувоҳномаси ва нишони тантанали топширилди.
Юртимиз бўйлаб Муборак Рамазон ойи ўзининг шукуҳи ва файзи билан давом этмоқда. Мана шундай файзли кунларда вилоятимизнинг барча ҳудудларида аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламлари, кекса ва нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025