Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, жумладан, тоза ичимлик сув таъминоти, ички йўллар таъмири борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ободлик, озодалик, поклик ва ҳамжихатлик каби фазилатлар халқимиз қон-қонига сингиб кетган. Айниқса, ўтган аждодларимиз руҳлари қўним топган қабристон ва зиёратгоҳларни обод қилиш мақсадида турли хайрли тадбирлар ўтказилиб келинади.
Сурхондарё вилоятидаги таъмирталаб, шарт-шароитлари етарли бўлмаган 61 та мактаб аниқланиб, уларни реконструкция қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилган. Дастурга асосан ҳар бир мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланиб, шунга асосан ишлар бошланди.
Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир.
Бугун, 28 март куни Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025