Меҳр ва саховат ойи бўлган Рамазонда кўплаб хайрли ва савобли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Термиз тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида уйда ётиб қолган беморлар ва боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга олинган оилалардан 30 нафарига 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани “Сурхон Янгиариқ” ҳудудидаги “Қорахон Янгиариқ” фермер хўжалиги пахта даласида чопиқчи аёллар билан учрашди ва улар билан суҳбатлашди. Эрта тонгдан пахта даласида олиб бораётган меҳнатлари эътироф этилиб, уларга вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Термиз тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Шухрат Назаров, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов, туман ИИБ бошлиғи Ўктам Мустафоқуловлар иштирокида маҳаллалардаги “Бешлик” фаолияти, мавжуд криминоген вазият, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025