Термиз тумани “Қаҳрамон” маҳалласида истиқомат қилувчи Бобоёр Холбоев ўзининг шахсий томорқасида 32 сотихли иссиқхона ташкил этиб, ҳозирги кунда помидор, бодринг, булғор қалампири ҳамда гул кўчатлари етиштириш билан шуғулланиб келмоқда. Бунинг ортидан тадбиркор йилига 650-700 млн сўм даромад топмоқда ва 10 кишини иш билан таъминлаган.
Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бугунги кунда халқаро ташаббусга айланди. Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.
Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров бугун фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабулини ўтказди. Туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган қабулда 22 нафар фуқаронинг кадастр, уй-жой билан таъминлаш, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш моддий ёрдам ажратиш, даволаниш каби масалалардаги 26 та мурожаати тингланди.
Бугун Термиз тумани ҳудудида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Сурхандарё вилоятида Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилган ҳамкорлик лойиҳаси доирасида вилоят, шаҳар ва туманлардаги Болалар масалалари комиссиялари ва Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари фаолиятлари салоҳиятини ўсишига ҳисса қўшиш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Термиз туманида 30 та маҳаллада, 82 минг 164 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ўрганиш, аниқланган масалаларни бартараф этиш бўйича ҳар бир маҳалланинг чора-тадбирлар режаси ва йўл хариталарини ишлаб чиқиш, аҳоли билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024