Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: Тумандаги таълим муассасаларида ҳам дарахт экиш ишлари олиб борилмоқда

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманнинг барча ҳудудларида дарахт экиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, куни-кеча тумандаги 36-сонли умумтаълим мактабида “Яхшидан боғ қолади” шиори остида дарахт экиш тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси, туман бўлими ҳамда 36-сонли умумтаълим мактаби раҳбар-ходимлари ва ўқитувчилар иштирок этди.

665909
0

Термиз туманида 2021 йил 9 ойи давомида 232 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган

2021 йил 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1798 тани ташкил этиб, шундан 1737 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2021 йил январ-сентябр ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 232 тани ташкил этади. Ўз навбатида фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 33 тани ташкил этмоқда.

666036
0

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: Долзарб 40 кунликда Термиз туманида бир миллиондан ортиқ дарахт кўчатлари экилади

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлодга табиий бойликларини бус-бутун етказиш, экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

666046
0

“QR - code” китоблар кутубхонаси

Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган “Инфолиб Ўзбекистон-2021” 10-Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида куни кеча Термиз туман Ахборот-кутубхона марказида “QR-code” китоблар яратиш ва таблога жойлаштириш бўйича ходимлар ўртасида ўқув семинар ташкил этилди. Ўтказилган семинарда аҳолини электрон дарсликлардан янада унумли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида QR кодли китоблар кутубхонаси шакллантирилди. QR кодли китоблар туман Ахборот-кутубхона марказининг асосий биноси файесига ва аҳоли гавжум жойларга ташкилотлар биносига жойлаштирилган.

666154
0

Термиз туманида 2021-йил 3-чорак якунларига кўра корхоналар ва ташкилотлар фаолиятининг умумий тавсифи

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Термиз туманида 2021-йилнинг 1-октябр ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 2655 тани ташкил қилиб, шундан 2241 таси ёки 84,4 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

666173
0
Барчаси: 1295 та
Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс