Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор туман ташкилот ва идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Давлат раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг Термиз туманидаги ижроси билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Ботир Парпиев Термиз туманидаги “М.Эштемиров” маҳалласида бўлди.
Термиз тумани марказида жойлашган "Марварид" дам олиш масканида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Отабек Собиров иштирок этди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024