Республикада экотизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштиришлашни жадаллаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш борасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширилаётгани муҳим қадам бўлди.
"Сиёсий-маърифат соати"нинг бугунги онлайн машғулотида туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров маҳалла «еттилиги» фаолияти ҳамда мактабларда таълим жараёнлари ва шароитлар билан танишиш мақсадида «Қўнғирот» маҳалласида бўлди. Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича «еттилик» ахбороти тингланди.
Термиз туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида тумандаги «Гулисторн» маҳалласидаги ҳарбий қисмда 4-сектор ҳудудидаги таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Термиз туманидаги умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшларни турли ёт ғоялар, хусусан, турли юқумли касалликлардан асраш мақсадида “Биз - соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025