Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати” ўқув машғулотининг жорий ҳафтага мўлжалланган онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Давлат Раҳбарининг топшириғига асосан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган маҳалла ва қишлоқларда кўчма контейнерларда «Маҳалла тиббиёт пункт»лари ташкил этилмоқда. “Айритом” маҳалласининг Наврўз қишлоғи туман марказидан қарийб 50 километр узоқликда жойлашган бўлиб, аҳоли тиббий хизмат учун яқин ҳудудлардаги муассасаларга боришга 15-20 километр масофа йўл босишига тўғри келарди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 9-14 сентябрь кунлари Сурхондарё вилоятидаги шаҳар ва туманларда бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025