Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд-ҳуқуқ органлари тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Бунинг натижасида халқ билан суд-ҳуқуқ органлари яқинлиги янада мустаҳкамланиб, содир этган жиноятидан чин маънода пушаймон бўлган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсиф берилган шахсларга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш механизмлари жорий этилди.
Термиз тумани Маданият бўлими томонидан куни кеча “Рақснинг сехрли жозибаси” номли концерт дастури намойиш этилди. Маданият бўлими санъаткорлари ва раққосалари томонидан ижро этилган жонли қуй-қўшиқлар, миллий ҳамда хорижий рақсларни тадбир иштирокчилари завқ билан томоша қилишди.
Терми тумани “Намуна” маҳалласида туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда ҳунармандларнинг маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Беш муҳим ташаббус ёшларнинг турли соҳалардаги иқтидорларини рўёбга чиқариш, уларнинг ташаббус ва таклифларини қўллаб-қувватлаш учун Давлат раҳбари ташаббуси билан жорий қилинган бўлиб, беш йўналишда ёшларни қамраб олмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025