Мадҳия — миллий ғуруримиз, истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли. Мустақиллик ва бирдамлигимиз рамзи. Уни тинглаганда ҳам, куйлаганда ҳам қалбларимизда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари янада жўш уради, шу юртнинг фарзанди эканимиздан ифтихор туямиз.
Бугун Термиз туманида турли судлар раислари томонидан “Судлар фаолиятини такомиллаштириш босқичлари, одил судловни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳатлар” мавзусида тарғибот йиғилиши ўтказилди. Унда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, фаоллари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари иштирок этишди.
Кейинги йилларда юртимизда таълим тизимида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Умумтаълимнинг 11 йиллик таълим тизимининг қайта жорий этилиб, 2 йиллик касб-ҳунар мактабларининг жорий этилиши профессионал таълимни тизимли йўлга қўйилиши бунга яққол мисоллардан бири.
Ойлик доирасида Термиз туманидаги барча маҳаллаларда кексалар ўртасида турли маданий, спорт ва сайёҳлик тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги тадбирлар куни-кеча туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025