Қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ижтимоий соҳа объектларида бу борадаги ишларни кўздан кечириш ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда туман штаби фаолиятини ўрганиш мақсадида вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Равшан Намозов Термиз туманида бўлди.
Бугун туманимизнинг ободлиги ва кўркамлиги посбонлари бўлган туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари янги йил байрами билан қутланди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Бунёд Жўраев иштирок этиб, ходимларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклади ва уларга туман ҳокимлигининг байрам совғаларини топширди.
Термиз туманида прокуратура органлари томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш масалалари доимий мониторинг қилиб борилмоқда.
Ободлик бор жойда файзу-барака, ишда унум, аҳоли кайфиятида кўтаринкилик бўлади. Бу эса ободонлаштиш соҳаси ходимларининг машаққатли меҳнатлари билан амалга ошмоқ. Бугун эрта тонгдан соҳа жонкуярлари туманнинг марказий кўчалари бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025