Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида Термиз туманида “Ижтимоий хизматларни кўрсатишда ижтимоий иш амалиётини қўллаш ва кейс-менежмент асослари” мавзусида хотин-қизлар фаоллари иштирокида ўқув семинари ўтказилди.
Ўзбекистонда ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш борасида Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган инсонларни тарбиялаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, экстремизм, терроризм кўринишларига қарши кураш олиб бориш, динлараро бағрикенгликни, тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилиш мақсадида турли давра суҳбатлари ва манъавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
“Термизтумангаз” газ таъминоти корхонаси аҳолига табиий ва суюлтирилган маиший газ балонларини вақтида етказиб бериш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Табиий газ таъминоти қувурларида таъмирлаш, янгилаш ишлари амалга оширилиб, маиший газ балонларини навбатма-навбат маҳаллалар кесимида аҳолига етказиб бериш йўлга қўйилган.
Ёшлар иттифоқи Термиз тумани маҳаллий Кенгашининг конфренцияси бўлиб ўтди. Конфренцияда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ўктам Холлиев, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Зикрилло Бакижонов ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, ёшлар етакчилари ва сардорлар иштирок этишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024