“Маданият карвони”нинг бугунги манзили Термиз туманининг “Намуна” маҳалласи бўлди. Сурхондарё архитектура ва қурилиш техникуми биносида “Намуна”, “Мустақиллик” ва “Янги ер” маҳаллалари аҳолиси учун концерт дастурлари ва ижодий учрашувлар ҳамда “Китоблар карвони” тадбирлари бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 9-14 сентябрь кунлари Сурхондарё вилоятидаги шаҳар ва туманларда бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, концерт дастурлари бўлиб ўтиши белгиланган.
Давлат Раҳбари ҳузурида жорий йил 28 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкиллаштириш мақсадида Термиз туманининг “Мустақиллик” маҳалласида кўчма контейнерда «Маҳалла тиббиёт пункти» ташкил этилди.
Мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида ёқилғи ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, сўнгги йилларда “зангори ёқилғи”ни тежаш, унинг ўрнини босувчи муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш устувор масалага айланди. Асосий мақсад иқтисодни ривожлантириш орқали жамият фаровонлигини янада оширишга эришишдир. Демак, истеъмолчиларнинг табиий газдан оқилона фойдаланишини даврнинг ўзи тақазо этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024