Туманда ички йўлларни таъмирлаш, тошлаш, тошланган йўлларга асфальтобетон қопламаси билан қоплаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, режа асосида ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги асосий ишлар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари ҳамда техникалари томонидан амалга ошириб келинмоқда.
Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси берган маълумотига кўра, 2022 йил 1 март ҳолатига Термиз тумани бўйича рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) 2003 тани ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ҳар бир маҳаллада Хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди.
Жорий йил 2 феврал куни Давлатимиз Раҳбари ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 1 мартдан бошлаб «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланиши маълум қилинган эди. Шу муносабат билан Термиз туманида ҳам «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири доирасида баҳор мавсумида дарахт ва бута кўчатларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, амалга ошириш бошлаб юборилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024