Аҳолини қийнаб келаётган, юқори технологик жарроҳлик амалиётига муҳтож касалларни аниқлаш ва уларда бепул тиббий амалиётлар ўтказиб, даволаш ишларини олиб бориш мақсадида Тошкент шаҳридан ташриф буюрган малакали шифокорлар гуруҳи Термиз туманида бўлиб туришибди.
Ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, тадбиркорлар билан ишлаш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли даромадларини ошириб, камбағалликни қисқартириш ҳамда оилаларнинг реал даромадларини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Сектор раҳбарларининг аҳоли ичига кириб уларнинг муамоларини ўрганиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали иш ўринларини яратилишига кўмаклашиш, аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш асосий вазифалари ҳисобланади.
Термиз тумани 2-Сектор ҳудудида 8 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Туман прокурори, 2-Сектор раҳбари ушбу ойни “Зарбдор ойлик” деб белгилаб, ҳар куни сектор ҳудудидаги битта маҳаллада бўлиб, 6 та йўналишда ишларни ташкил этиш, аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини топиш бўйича ишларни бошлади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024