Бозор Рахмонов Термиз туманининг “Айритом” маҳалласида 68 нафар набираси ва 27 нафар чевараси билан умргузаронлик қилиб келади. 89 ёшни қаршилаган нуроний Бозор Рахмонов “Меҳнат фахрийси” II даражали кўкрак нишони соҳиби, 1970 йилда ўзининг қишлоқ хўжалигидаги фидокорона меҳнатлари учун собиқ иттифоқ “Меҳнат Қаҳрамони” ордени билан тақдирланган.
Мамлакатимизда ислоҳотлар инсон қадри учун хизмат қилмоқда ва аҳоли манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Термиз тумани ҳокимлиги Маҳаллабай ишлаш маркази томонидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда ишсиз хотин-қизлар учун туманнинг “Орол” маҳалласида жойлашган “Остона гилам” оилавий корхонасида семинар ташкил этилди.
Термиз туманида 29 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар етакчилари фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг асосий вазифаларига маҳаллада ёшлар балансини юритиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва бошқалар киради.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024