Термиз тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев иштирокида Термиз туманида янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида туман халқ таълими бўлими масъул ходимлари, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округи ва вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда “Термиз” дала полигонида “Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида” шиори остида тумандаги маҳаллалар ёшлари билан ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилмоқда.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган ўқув соатида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакиллари қатнашдилар.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024