Давлатимиз Раҳбарининг жорий йил 28 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги барча умумтаълим мактаблари кечки пайт маҳалла ёшлари учун очилмоқда. Ёшлар бу ерда спорт билан шуғулланишлари, компьютер технологияларини ўрганишлари ҳамда китоб мутолаа қилиш учун кутубхонадан фойдаланишлари мумкин.
Хабарингиз бор жорий йил 10 январдан бошлаб тумандаги барча маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолиятларини бошлади. Бугунги кунда ҳоким ёрдамчилари нима иш билан банд ва улар томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш жараёнлари қандай ташкил этиляпти?
Иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган Намуна маҳалласидаги Тараққиёт1 ва Тараққиёт2 кўчаларини тошлаш ишлари амалга оширилди. Тадбирга 10 та оғир юк машинаси ва 3 та махсус техника жалб қилинди.
Сурхондарё вилоятида иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудудлар сифатида 195 та маҳалла танлаб олинган. Шундан, Термиз туманида 2 та маҳаллада йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ишларини олиб бориш белгиланган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024