Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Алимент ундириш бўйича сайёр суд бўлиб ўтди

Термиз туман прокуратураси, Жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди ҳамкорлигида туманнинг “Орол” маҳалласида алимент қарздорлигини қонунда белгиланган муддатда ундириш, алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаганлик учун жазонинг муқаррарлиги принципини таъминлаш ҳамда бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида сайёр суд ўтказилди.

335930
0

Президент топшириғи ижроси: "Яшил макон" кузги мавсуми учун тайёргарлик ишлари бошланди

Давлатимиз раҳбари ҳузурида кеча, 11 октябрь куни Туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан жори йил 25 окябрдан 1 декабргача юртимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” ўтказилади ва мавсум давомида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилди.

335930
0

Ёшлар билан манзилли ишлаш ва таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманига ташрифининг кейинги манзилида “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан танишди.

337338
0

Республика ишчи гуруҳи Термиз туманида: “Сабзипоя” сув лойиҳаси қурилиши билан танишилди

Бугун Бош прокурор ўринбосари, қурилиш соҳасида давлат дастури ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби раҳбари С.И.Самадов бошчилигида ишчи гуруҳи Термиз туманида бўлиб қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди.

337390
0

Термиз тумани аҳолиси диққатига!

Ҳурматли фуқаролар, қишки мавсумга пухта ҳозирлик кўриш ва кўмир заҳирасини ҳозирдан жамғаришингиз учун шароит яратиш мақсадида “Ўзбеккўмир” АЖ Кўмир таъминот МЧЖ Сурхондарё филиалига қарашли Термиз туман кўмир омборига 190 тонна кўмир маҳсулоти олиб келиниб, аҳолига арзонлаштирилган нархда яъни, 1 тоннаси 300 минг 300 сўмдан сотилмоқда.

342110
0
Барчаси: 1295 та
Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс