Давлатимиз раҳбарининг ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида туман ҳокими Шухрат Назаров ёшлар билан учрашув ўтказди.
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифида республикада биринчи марта “Маънавият сектори”ни ташкил этиш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш вазифаси белгилаб берилган эди.
Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, Буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон-2030» стратегияси тўғрисидаги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига ахборот коммуникация технологияларини жорий этилишини кенгайтириш, кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибини такомиллаштириш юзасидан семинар ташкил этилди.
“Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусида Термиз тумани Адлия бўлими бошлиғи Баҳодир Ашуров иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025