Бугундан бошлаб Термиз тумани «Орол» маҳалласидаги мингга яқин бола замонавий мактабда таҳсил олиш имкониятига эга бўлишди. Ҳудуддаги 3-сонли мактаб вилоятдаги 61 та оғир тоифадаги мактаблар рўйхатига киритилиб, 3,9 млрд сўмлик лойиҳа асосида тўлиқ реконструкция қилинди.
Аграр соҳа заҳматкашлари касб байрами муносабати билан Термиз туманидаги «Сурхон» тантаналар саройида тадбир бўлиб ўтди. Унда илғор фермер ва деҳқонлар, механизаторлар, сувчилар, тажрибали томорқа ер эгалари, соҳага хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва қайта ишлаш корхоналари вакиллари иштирок этди.
Термиз туманида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз бир йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шухрат Назаров иштирок этиб, туман аҳлини байрам муносабати билан самимий муборакбод этди.
Термиз тумани Ахборот-кутубхона марказида “Янги Ўзбекистон кутубхоналари - билим ва тараққиёт маскани” шиори остида семинар ташкил этилди. Вилоят миқёсида ташкил этилган семинарда сўз олганлар кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида мутолаа маданиятини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025