Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва сайловчилар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдулҳаким Эшбоев Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида сайёр учрашув ўтказди.
Маълумки, судьялар томонидан доимий равишда жойларга чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида маҳалла фуқаролари билан сайёр учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилиб келинмоқда.
Маълумки, БМТнинг 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолютсияси қабул қилинган ва унга асосан, БМТга аъзо давлатлар ҳар ўн йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилган. Айни пайтда, МДҲ давлатларида бу жараёнга тайёргарлик бошланган. 2019 йилнинг октябр ойида Озарбайжон ва Беларус давлатларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказлди. Жорий йилда Арманистон, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларида мазкур тадбирни ўтказиш режалаштирилган.
Термиз туманида жойлашган Агротехнологиялар инновацион ривожланиш институтида “Янгиобод” ва “Ат-Термизий” маҳаллалари аҳолиси, жумладан, ёшлар иштирокида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023