Ёшлар билан ишлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, бу борада алоҳида Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида Қонун қабул қилинган. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада Ёшлар етакчилари лавозими жорий қилиниб, ёшлар билан манзилли ишлаш учун масъуллар белгиланган.
Кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот инсон қадри учун тамойили асосида амалга оширилмоқда. Жумладан, нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар тарбияси ва маҳалла маънавиятини юксалтиришда фойдаланиш, уларни ҳаётимизда бўлаётган ислоҳотларга кенг жалб қилиш мақсадида турли дастурлар амалга оширилмоқда.
Дунёда нишонланадиган саналар, байрам қилинадиган кунлар кўп. Ҳар бир кун ўзига хос маънога эга. Шундай кунларда бири бўлган “Аҳил оила” куни ҳам ўзига хос маънога эга ва бу кунни нишонлашдан мақсад оилани қадрлаш, уни асраб-авайлашда муҳим ҳисобланган аҳилликни тарғиб қилишдир.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023