Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш, “Менинг маҳалламда жиноят бўлмайди” тамойили асосида аҳолини бириктириш орқали ҳудудда жиноят содир бўлишининг олдини олиш муҳим масала. Фуқаролар ўз яшаш ҳудудларида жиноятчилик бўлмаслигини ҳамда хавфсиз ҳудудда яшаётганликларини хис қилиб яшашлари керак. Албатта бунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бир қаторда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам бирдек масъулият хис қилишлари лозим.
Термиз тумани “Учқизил” маҳалласида “Bo‘zatov FEST” “Ёшлар овози” танловининг маҳалла босқичи бўлиб ўтди. Унда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган 142 нафар ёшлар 3 та ёш тоифасида 4 та йўналиш бўйича бахслар олиб боришди.
2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Зарбдор ойлик”ни “Дўстлик” маҳалласида давом эттирди. Маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувда маҳалла масъуллари, сектор штаби аъзолари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.
Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, юртимизнинг ҳар бир гўшасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси ўтказилиши белгиланган. Бугун Термиз тумани марказидаги “Марварид” дам олиш масканида ДХХ кубоги мусобақасининг туман босқичи очилиш маросими бўлиб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023