Бугун Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX лойиҳаси тақдимотидан сўнг, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва "Сурхон Саноат Қурилиш" корхонаси ҳамкорлигида тадбир ишчирокчилари учун халқаро савдо марказига пресс-тур ташкил этилди.
Термиз тумани прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев бугун “Айритом” маҳалласининг олис Наврўз қишлоғида аҳоли вакиллари билан учрашиб, мурожаатларини тинглади. Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов ва бошқа алоқадор масъуллар иштирок этган сайёр қабулда 14 нафар фуқаронинг 21 та масаладаги мурожаатлари қабул қилинди.
Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш, айниқса миллий ғурур ва ифтихор бағишловчи ўзбек миллий курашининг оммавийлигини ошириш мақсадида ташкил этилган миллий кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг туман босқичи ғолиблари аниқланди.
Термиз тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида узум қаламчаларидан кўчат тайёрлаш бўйича семинар ўтказилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025