Термиз тумани марказида жойлашган “Марварид” дам олиш масканида мактаб битирувчиларининг бир гуруҳи учун унутилмас тадбир бўлиб ўтди. Улар ўзларининг билими, тиришқоқлиги ва меҳнати билан эришган олтин ва кумуш медалларини қабул қилиб олишди. Бу йилги 11-синф битирувчиларининг 15 нафари медалларга сазовор бўлган бўлиб, уларнинг 11 нафари олтин, 4 нафари кумуш медалларга муносиб деб топилган.
Сана муносабати билан туман ҳокимлигида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда "Жануб қуёши" газетаси тахририяти ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ёш журналист ва блогерлар иштирок этишди. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Нуриев сўзга чиқиб, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан муборакбод этди ва соҳа ходимларининг келгусидаги ишларига зафарлар тилади.
Партиянинг тумандаги фаол аъзолари иштирок этган пленумда партиянинг асосий мақсад ва ғоялари, келгусидаги режалари ҳамда депутатлар томонидан сайловолди дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижро этиш ҳолатлари муҳокама қилинди. Пленумни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Термиз туман кенгаши раиси Тўра Зоиров олиб борди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023