Миллий Гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Болалар билан ишлаш бўлими, Термиз тумани Ички ишлар бўлими, туман прокуратураси билан ҳамкорликда ёшлар хусусан, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Бугун Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Маънавият сектори фаолиятини намунали йўлга қўйиш” мавзусидаги навбатдаги ўқув амалий семинари ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбек миллий мақом санъати маркази Хоразм вилояти ҳудудий бўлими томонидан Термиз туман Маданият бўлимида концерт дастури намойиш этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024