Қишни беталофат ўтказиш мақсадида тумандаги барча коммунал хизматлари билан биргаликда аҳолини электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ билан узлуксиз таъминлаш чоралари белгиланди ва соҳа ташкилотларида кечаю-кундуз, 24 соатлик навбатчилик ташкил этилган.
Анъанавий тарзда ҳар ҳафта жума кунлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этиб келинмоқда.
Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025