“Baduk Alliance impex” МЧЖ Термиз туманида интенсив усуллардан фойдаланиб, сув тежовчи ускуналарни қўллаган ҳолда томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида ўрик, шафтоли ва узум меваларини етиштириб келмоқда. МЧЖ томонидан ҳосилдор ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш учун чет давлатлардан сара кўчат навлари келтирилиб, воҳа ҳавосига мослаштирилмоқда.
Республиканинг 3-сектор ҳудудларида яшовчи оилалар ўртасида “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида ўтказилаётган спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувларининг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатини устувор йўналишлари тўғрисидаги” Фармонига асосан 2022 йил 1 январдан ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлайдилар.
Аҳолининг соғлом ҳаёт кечириши, тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида юртимизда қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борда Термиз туманида ҳам тизимли ишлар ташкил этилган бўлиб, тумандаги тиббиёт муассасалари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг жума кунлари доимий равишда ўтказиб келинаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий-маърифий ўқув соатининг навбатдаги сони ўтказилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025