Туманда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, қолипли нон нархларининг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида туман прокуратураси томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг туман бўлими ва туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда манзилли ўрганишлари давом этмоқда.
Термиз тумани ҳокими Шухратжон Уринов томонидан 1-Сектор штабида такрорий мурожаатлар қилиб келаётган туман фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман прокурори Ботир Олтибоев, туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов ҳамда фуқароларнинг мурожаатларидаги масалаларга масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни олиб борилаётган ислохотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, ёшлар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида ёшлар ўртасида ўтказилаётган «Ёш ҳуқуқшунос» танловининг Термиз тумани босқичи бўлиб ўтди.
Ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ҳар йили 5 июнда ўтказиладиган Атроф муҳит куни бутун жаҳон жамияти эътиборини атроф муҳитни муҳофаза масалаларига жалб қилишдан иборат. Шу мақсадда Термиз туманида ҳам бир қатор чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, атроф-муҳит ва экология тозалиги ҳафталиги ўтказилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023