Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифлари давомида фарзанд тарбиясида отанинг ўрни катта эканини эътироф этиб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида оталар ўз вақтини мунтазам фарзанд тарбиясига сарфлашини ва мактабларда “Оталар йиғилиши” ўтказилиши бўйича тегишли топшириқлар бериб ўтган эди.
Термиз тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Якубов раҳбарлигида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, аппарат ходимлари иштирок этишди.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг бу ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025