Термиз туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова ҳамда Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлигига 7-“Ат-Термизий” сайлов округидан сайланган депутат Акмал Авлияқуловлар иштирокида туманнинг “Ат-Термизий” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Афсуски кейинги вақтларда аёллар ва болаларнинг турли зўравонлик ва таҳдидларга учраши билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар ҳаётимизда учраб турибди. Айниқса, жабрланувчилар бегона шахслар зуғумидан кўра оилавий зўравонликдан кўпроқ азият чекишмоқда.
Термиз тумани миришкорлари жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини бажаришди. Тумандаги 70 та фермер хўжалиги томонидан 2 минг гектар майдонда мўл ҳосил етиштирилиб, 7 416 тонна пахта хирмони бунёд этилди. Бу белгиланган режа 100,2 фоизга бажарилди.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг бу ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025