Термиз тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Якубов иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, аппарат ходимлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Термиз туманидаги мавжуд 33 та умумтаълим мактабларини 2022-2023 ўқув йилида 1120 нафар битирувчилар тамомлашди. Шулардан 396 нафари юртимиздаги давлат ва нодавлат ҳамда хорижий олийгоҳларнинг талабасига айланишди. Бу битирувчиларнинг 35,4 фоизини ташкил этади.
Туман прокуратураси, Ички ишлар бўлими ҳамда туман Миллий гвардия бўлими ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” тадбири бўйича тунги рейд тадбирлари ўтказилиб, унда ҳудудларда жиноятчиликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, тунги вақтда жамоат жойларида кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилмоқда.
Термиз туман прокурори Ботир Олтибоев, туман ИИБ бошлиғи Ўктам Мустафоқулов ҳамда туман Миллий гвардия бўлими ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” тадбири бўйича тунги рейд тадбири бўлиб ўтди. Унда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари, профилактика инспекторлари ҳамда соҳага оид масъуллар иштирок этишди.
Термиз туманидаги 14-сонли умумтаълим мактабида "Беш ташаббус"олимпиадаси доирасидаги "Заковат"интеллектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025