Хабар берилганидек, куни-кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида бўлиб, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишди. Жумладан, тумандаги 1-сонли мактабда марказлашган иситиш тизимини жорий этиш масалаласи муҳокамаси давомида вилоят раҳбари томонидан ушбу мактаб йўлини таъмирлаш ва асфальтлаш топшириғи берилди.
Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида қатор масалалар юзасидан навбатдаги “Ҳокимлик соати” муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, яратилган шароитларни кўздан кечирди ва ДХШ асосида жорий этилган марказлашган иситиш ҳамда кўмирдан когенерация усулида электр энергияси билан таъминлаш тизимлари билан танишди.
Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан юртимиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги” доирасида турли маънавий-маърифий, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024